Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида туман ҳокими Баҳодир Шукуров, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда 40 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этдилар.
Фуқаролар томонидан ичимлик суви, электр энергияси, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий ёрдам, нафақа пули тайинлаш, ёшлар масаласи, иш билан таъминлаш, ҳамда уй жой таъмири масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа мутахассислари жалб қилиниб, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган масалалар ўрганиб чиқиш, қонуний тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга муддат берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024