Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобил йўлининг реконструксия ишлари давом этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифатини танқид қилган эди. Мазкур йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида реконструксия қилинадиган автомобил йўлининг умумий узунлиги 111 километр цементо-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.

Бугунги кунда қурилиш обектида асосий ишлари бажарилмоқда. Жумладан “Дарбанд-Бойсун- Элбаён” автомобил йўлининг “Даштиғоз” маҳалласи ҳудудида махсус техникалар ёрдамида цементо-бетон қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида “Дарбанд-Бойсун- Элбаён” автомобил йўлининг реконструксия ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилот, “Ланкаран” йўл Тикинти хорижий корхонаси томонидан олиб борилмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?