Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя. Бу борада жойларда ўтказилаётган одамлар билан очиқ, самимий мулоқотлар таъсирчан механизмга айланиб улгурди.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида туман ҳокими Баҳодир Шукуров, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда 45 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этдилар.

Фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр энергияси, кредит,  тиббий ёрдам, иш билан таъминлаш, нафақа пули тайинлаш, ёшлар масаласи ҳамда уй жой таъмири масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа мутахассислари жалб қилиниб, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган масалалар ўрганиб чиқиш, қонуний тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга муддат берилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?