Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Боқиев Фарход Эсанович Бойсун туманида бўлиб, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб раҳбарлари ҳамда Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда туман ҳокими Баҳодир Шукуров, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусниддин Мамадиев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Олтибой Садатов ва бўлим ходимлари иштирок этишди.

Мулоқот жараёнида кейинги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълимини ислоҳ қилиш, соҳада замонавий, самарадор педагогик технологияларни, энг илғор ўқитиш усулларини жорий этиш йўлида салмоқли натижалар қўлга киритилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, мулоқот давомида масъулларга ва таълим муассасалари раҳбарларига янги 2024-2025 ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?