Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Онлайн қабул

Онлайн қабул: Шаҳар ва туманлар студиялари орқали 837 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Халқ қабулхоналари орқали вилоят раҳбарининг қабулини сўраган ҳамда турли масалаларда мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини тинглаш мақсадида навбатдаги онлайн қабулини ўтказди.

Вилоят раҳбари Термиз шаҳри ва туманлар студиялари орқали фуқароларнинг даволаниш, уй-жой олиш ёки қуриш учун субсидия олиш, йўлларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш учун жиҳоз ажратиш, электр энергия ва ичимлик суви таъминоти, кадастр, мактаб ва мактабгача таълим тизимидаги муаммолар ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатларини масъуллар иштирокида тинглади.

Ангор тумани ҳокимлиги студияси орқали ўтказилган қабул давомида қатор мурожаатларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан соҳалар ва тармоқлар ҳамда ҳудудлар раҳбарларига аниқ муддатлар билан ижрога йўналтирилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?