Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Қурилиш, реконструксия ишлари билан танишилди

Бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров туманда олиб борилаётган бир қатор қурилиш, реконструксия ишари билан танишди

Бойсун туманидаги 13-сонли умумталим мактабида 2024-йилда Сурхондарё вилоятида “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида" объектларни қуриш, реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш мақсадида реконстуксия ишлари билан танишди.

 Туманидаги Ширинобод маҳалласидаги 9-сонли Олавий поликлиникасида ПҚ-404-сонли қарорига асосан  янгидан қуриш, реконструксия қилиш мақсадида қурилиш таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

 Бойсун туманидаги 55-сонли умумтаълим мактабида  2022-йил  10-апрелдаги ПҚ-117 сонли  “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллабб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан спорт зал қуриш ишлари билан танишилди.

 Шунингдек, тумани ҳокими Баҳодир Шукуров ушбу қурилиш ишларини кўздан кечириб,  қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?