Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Озарбайжоннинг “Каспиан капитал груп” компанияси асосчилари Элхан Пашаев ва Тахир Искандаров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда, шунингек, Озарбайжоннинг “Азтимонт” ва “Товуз-Балтия” корхоналари раҳбарлари ҳам иштирок этишди
Дастлаб, аввалги учрашувларда келишилган лойиҳаларнинг бориши юзасидан маълумот берилди. Хусусан, воҳамизда озарбайжонликлар билан ҳамкорликда анор шарбати ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилганлиги қайд этилди.
Шундан сўнг, келгусидаги ҳамкорлик режалари, хусусан, вилоятимиз ҳудудида пуллик йўл қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари йўл қурилишида Озарбайжон компанияларининг катта тажриба ва салоҳиятга эга эканлиги таъкидлаб, бу борадаги ҳамкорликдан мамнунлигини билдирди.
Шунингдек, томонлар йўл қурилиши лойиҳасини мутахассисларни жалб қилган ҳолда техник ва иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, лойиҳа таклифларини тақдимотга тайёрлашга келишиб олишди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024