Аёл ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамиша муҳим мезон бўлиб келган
Бугунги глобаллашув жараёнида янги авлоднинг ҳар қандай шароитга нисбатан фаол фуқаролик позитсиясини шакллантириш масаласида хотин-қизларнинг ўрни ва роли ҳар қачонгиданда муҳим. Зотан, аёл ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамиша муҳим мезон бўлиб келган.
Ҳеч шубҳасиз, аёлларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини тўлақонли таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар юртимизда Гендер тенгликни ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлашдаги ижтимоий адолат намунасидир.
Бир сўз билан айтганда, аёлларнинг тақдири, бугуни ва келажаги учун давлат сиёсати даражасидаги юксак эътиборнинг ифодаси бўлган бундай шароитлар ва имтиёзлар мамлакатимиз тарихида ҳали бўлмаган.
Бойсун туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 30-июн "Ёшлар куни" муносабати билан "Ёшлар ойлиги" доирасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Яхшиева, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Газиева, Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши котибият мудири З.Ўзбекова иштирокида қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқот давомида бугунги кунда раҳбар аёлнинг жамиятда тутган ўрни, юртимизда Гендер тенгликни ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш мавзуларида самимий суҳбат олиб борилди. Учрашув якунида қизларнинг таклиф ва муаммолари раҳбар аёллар томонидан ўрганилиб, тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024