Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Бойсун туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар қатнашди. Иштирокчиларга 221 та бўш иш ўринлари тавсия қилинди.

Ярмаркада Бойсун тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи У.Жўраев, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи И.Яхшиева, туман ҳокимининг ёшлар масаласи бўйича ўринбосари А.Ҳусанов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ф.Нормаматов,  иштирок этиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ҳамда касб-ҳунар эгалламоқчи бўлган ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Ишга жойлашмоқчи бўлган 15 нафар ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 5 нафар фуқарога Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлашиш тўғрисида йўлланмалар берилди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган банд бўлмаган 14 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, сертификатлар берилди. 1 нафар хотин қизга компютер жамланмаси ҳамда 13 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машинкалари ва тикув жиҳозлари берилиб, бандлиги таъминланди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?