Бугун Бойсун тумани прокуратурасининг ташаббуси билан 9-сонли оилавий поликлиникасига қарашли Бибиширин, Ширинобод ва Тўда маҳалла фуқаролари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда кардиолог, травматолог, хирург, педиатр, офталмолог, ЛОР, фтизиатр, пулмонолог, дерматолог, инфекционист мутахассислари иштирокида УТТ, лаборатория, текширувлари ўтказилди.
Тиббий кўрик давомида Республика ва вилоят клиникаларига бориши имконияти кам бўлган “Аёллар”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатида турган ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этишди.
Тиббий кўрик давомида 244 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан: 86 нафари 18 ёшгача болаларни ташкил қилади. 254 нафар фуқародан 116 нафар фуқарода касалликлар аниқланиб, улардан 4 нафари туманда статсионар шароитда 1 нафарига вилоятга қолган 111 нафарига уйда амбулатор шароитда даволанишига тавсия берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024