Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ислоҳотлар амалда

Бугун Бойсун туманининг қайси бир маҳалласига кириб борманг қурилиш, бунёдкорлик ободонлаштириш ишларини кўриб кўзингиз қувнайди.

Маҳаллаларнинг ички тупроқ ва тош кўчалари таъмирталаблиги боис аҳоли вакилларида кўплаб мурожаатларни келтириб чиқараётган эди.

Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя. Бу борада жойларда ўтказилаётган одамлар билан очиқ, самимий мулоқотлар таъсирчан механизмга айланиб улгурди. Жумладан, туман марказига яқин бўлган Косиблар, Ариқусти, Тоқчи маҳаллаларининг ички кўчаларида асфалтлаш, яроқсиз ҳолга келиб қолган электр сим ёғочларини янги темир бетон устунларига алмаштириш ишлари олиб борилаётганлигини мисол қилиш мумкин.

Бугун Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров ушбу маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?