Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Тарғибот ишлари олиб борилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 76-сайлов округи депутати Ҳазратқул Хўжамқулов давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Бойсун туман филиалида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 16-апрелдаги "Ёқилғи - энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида"ги 204-сонли қарорининг моҳияти, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг моҳияти юзасидан учрашув ўтказди.

Учрашувда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосари, давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Бойсун туман филиали ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати тумандаги Чилонзор маҳалласида аҳоли ўртасида ушбу қарор ва Қонун моҳияти юзасидан тарғибот ишларини олиб борди.

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?