Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Яхшидан боғ қолади…

Жорий йилнинг куз қиш мавсуми ва баҳор ойларида Бойсун тумани маркази ҳамда олис ва чекка ҳудудларида “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуровнинг ташаббуси билан тумандаги Кофрун маҳалласида жойлашган “Surhan Gas Chemical Operating Company” ҳудудидаги 100 га бўш ерга боғ яратиш мақсадида тавсиялар бериб ўтилган эди.

Бугунги кунда ушбу ернинг 10 га ҳудудида барча агротехник ишлар бажарилган ҳолда 15 минг тупга яқин 6 турдаги мевали кўчатлар экилиб, корхона ходимлари томонидан кўчатларга ишлов бериш, суғориш ҳамда агротехник ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Кўчат ўтказган билан у кўкариб қолмайди. Ёш ниҳолга алоҳида эътибор зарур. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, корхона ходимлари ўтказилган ҳар бир кўчатни йил давомида парваришлашга келишиб олганмиз дейди суҳбат давомида корхона мутахассиси.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?