Бойсун тумани 3-сектор ҳудудига қарашли Тиллокамар маҳалласида аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ штаби ташкил этилиб, бугунги кунда тизимли ишлар амалга оширилмоқа.
Бугун Республика ишчи гуруҳи вакили, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот ва корхоналари ходимлари иштирокида ушбу маҳалладаги ички тупроқ кўчалар хатловдан ўтказилиб, тошлаш ишлари амалга оширилиши ҳамда маҳалла ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи трансформаторни янгисига алмаштириш белгиланди.
Маълумот ўрнида Мазкур тажриба асосида вилоятдаги ҳар бир туман (шаҳар)дан 1 тадан ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир маҳаллалар танлаб олиниб, маҳаллаларда аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни ҳал этиш, мигрантлар билан ишлаш, электр, ичимлик суви ва ички йўллар ҳолатини яхшилаш, ишсизлик, жиноятчилик, оилавий ажримдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ишлар амалга оширилиши мақсад қилинган.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024