Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Бугунги “Сиёсий-маʻрифат соати”да ҳокимлик аппарат ходимлари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Мазкур ўқув соатида: Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести, видеолавҳа намойиши: "Биз учун муҳим", “Бир чимдим маънавият” рукни, “Маҳалладан гапирамиз” рукни ҳақида маълумот берилди.
Ушбу онлине сиёсий-маърифат соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You Tube (https://www.youtube.com/watch?v=oe83FKoE5fM&t=6s) орқали кузатиб боришингиз мумкин.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024