Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Семинар ташкил этилди.

Бойсун туманида ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, рўйхатга олиш ва ҳисоботларни юритиш бўйича семинар ташкил этилди.

Туманда миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича туман штаби ташкил қилинган бўлиб, туман ишчи гуруҳи таркиби ва штаб таркиби аъзолари томонидан ишлар тизимли олиб борилмоқда.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, туманга бириктирилган вакил штаб раҳбари Х.Т.Одинаев, туман ҳокими Баҳодир Шукуров, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби аъзолари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлатимиз Раҳбарининг ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда ташқи миграциядан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича топшириқлари ижросини самарали таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Семинар давомида штаб раҳбари Х.Одинаев томонидан секторлар кесимида ўрганилган камчиликлар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?