Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Томорқа даромад манбаи

Ерга меҳр бериб, ер билан тиллаша олган киши бугун яхши даромад эгаси ҳамда эъзозда бўлиши турган гап.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14-март куни Сирдарё вилоятига ташрифида “Сайхунобод тажрибаси”ни бутун республика бўйлаб жорий этиш вазифаси топширилган эди. Шунга асосан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича ушбу тажриба асосида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Бойсун туманидаги аҳоли ўз томорқаларида иссиқхоналар барпо этиб, унда турли эрта пишар полиз ва сабзавот маҳсулотлари шунингдек, гулчилик ҳамда кўчатчилик соҳасини ривожлантириб, оила бюджетига қўшимча даромад олиб келмоқдалар.

Бойсун туманидаги Боғиболо маҳалласида истиқомат қилиб келаётган тажрибали деҳқон 65 ёшли Ёдгор Маматмуродов ўз хонадонидаги ердан унумли фойдаланиб, даромад кўрмоқда.

Фарзандлари ва оила аъзоларини ҳам меҳнатга ўргатиб, маҳаллий бозорларимизга полиз маҳсулотлари ва кўчат етказиб, топаётган даромадларидан мамнун ва ушбу тажрибани маҳалладаги фуқароларга ҳам ўргатиб келмоқда.

Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров Боғиболо маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Ёдгор Маматмуродов хонадонида бўлиб, ушбу хонадонда ташкил этилган кўчатчилик, боғдорчилик, чорвачилик ҳамда томчилаб суғориш тажрибаси асосида ташкил этилган иссиқхоналарни кўздан кечирди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?