Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича зарур вазифалар белгиланди

Бугун Бойсун туманидаги 39-сон умумтаълим мактабида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг ташкилий бошқарма ўринбосари подполковник Ш.Б.Джалилов, Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Муртазоев, туман Давлат Солиқ инспексияси бошлиғи Т.Сарманов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири О.Садатов ҳамкор ташкилотлар ва тумандаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари директорлари иштирокида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича зарур вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан таълим муассасаларида 25-май “Сўнгги қўнғироқ” байрам тадбирларини тинч осойишта ўтказиш, битирувчи ёшларни жамоат жойларида, хонадонларда кундузги ва кечги базм, байрам кечалари ташкил қилишининг олдини олиш, хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида мактаб масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ўқувчилар ўртасида оғир оқибатли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда бу борада ҳамкорликда ишларни ташкил этиш таъкидлаб ўтилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?