Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14-март куни Сирдарё вилоятига ташрифида “Сайхунобод тажрибаси”ни бутун республика бўйлаб жорий этиш вазифаси топширилган эди. Шунга асосан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича ушбу тажриба асосида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
Хусусан, Бойсун туманида бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, ҳозирда амалий ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
Бугун туман ҳокими Баҳодир Шукуров ҳамда тегишли мас'уллар иштирокида тумандаги Боғиболо маҳалласида аҳоли хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналар, чорвачилик, боғдорчилик ҳамда ҳунармандчилик ишлари ўрганилди.
Жумладан, маҳалла фуқароси Самандар Қосимов хонадони ўрганилганда ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига томорқасида боғдорчилик, иссиқхона, чорвачилик соҳаларини ташкил этиб, оилавий даромадларини ошириш мақсадида ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Шунингдек, фуқаро Самандар Қосимов маҳалладошларига томорқаларидан унумли фойдаланиш ҳамда оилавий даромадларини ошириш борасида ўз тажрибасини ўргатиб келмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024