Маданиятшунослик ва номоддий мерос илмий-тадқиқот институтининг бир гуруҳ ходимлари ҳудудларда олиб борилаётган маҳаллий этнофолклор экспедитсияларни Сурхондарё вилоятида давом эттиришмоқда.
Сурхондарё вилоятига қилинаётган илмий экспедитсия Бойсун туманида "Бойсун маданий муҳити" намуналарини тадқиқ қилишдан бошланди.
Жумладан, Бойсуннинг энг қадимий бўлган мусиқа созлари чанқовуз, дўмбира, ушпуллак, табиий ипаклардан тикилган бойсун дўппилари сингари ҳунармандлар ишлари ўрганилди.
Маълумот ўрнида Маҳаллий этнофолклор экспедитсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабрдаги ПҚ-405-сонли қарорига асосан олиб борилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024