Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун тумани ҳокимлигида семинар бўлиб ўтди.

Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизими Бойсун тумани ҳудудий қуйи тизимининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тайёргарлик ҳолатларини комплекс текширувдан ўтказиш ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича Бойсун тумани ҳокимлигида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари тегишли ходимлар иштирок этишди.

Семинар давомида Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш, Бойсун тумани ҳудудий қуйи тизимининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қонунчилик талабларига амал қилиниши юзасидан тайёргарлик ҳолатини комплекс текширувдан ўтказиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, Фавқулодда вазиятларни олдини олиш, уларни бартараф этиш ва Фуқаро муҳофазаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруқларида белгиланган талабларни амалда бажарилаётганлик ҳолатини ўрганиш, шу жумладан,  Бойсун тумани ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг раҳбарлик бошқарув органлари ва кунлик куч воситаларининг фавқулодда вазиятларда белгиланган тадбирларни бажариш имкониятларини баҳолаш юзасидан тавсиялар, кўрсатма ва тушунчалар бериб ўтилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?