Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя. Бу борада жойларда ўтказилаётган одамлар билан очиқ, самимий мулоқотлар таъсирчан механизмга айланиб улгурди.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда 40 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этдилар.

Қабулда фуқаролар томонидан  ичимлик суви, иш билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш,бола нафақаси, кредит, тиббий ёрдам, кадастр, уй жой таъмири масалаларида билдирилган мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди. Шунингдек суд ва оилавий масалалар бўйича қилинган мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа мутахассислари жалб қилиниб, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган масалалар о'рганиб чиқиш, қонуний тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга муддат берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?