Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
7 ёшли Ардашер Жабборов Туркияда бўлиб ўтган халқаро Ментал арифметика очиқ олимпиадасида 2-ўринни қўлга киритди

Бойсунлик 7 ёшли Ардашер Жабборов Туркияда бўлиб ўтган халқаро Ментал арифметика очиқ олимпиадасида 2-ўринни қўлга киритди.

Туркиянинг Анталя шаҳрида бўлиб ўтган халқаро "WАМАС 2023" Ментал арифметика бўйича Дунёнинг 20 та Давлатлари орасида 1500 та ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтган очиқ олимпиадасида Сурхандарё вилояти Бойсун туманида яшовчи 7 ёшли Ардашер Жабборов 200 нафар ментал арифметикачилар билан беллашиб, 7 ёшлилар орасида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Маълумот учун Ардашер Жабборов Бойсун туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактабининг Ментал арифметика тўгараги аъзоси ҳисобланиб, устози Мафтуна Тўлқинова қўлида 2 йилдан буён таҳсил олиб келмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?