Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Баркамол авлод" болалар мактабида мактабдан ташқари таълим олганлиги ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.

Бугунги кунга келиб шакл ва мазмун жиҳатидан хилма-хил, аммо умуман олганда битта мақсадга - йўналтирилган дарсдан ташқари ўқишга қаратилган ва келажакда мутахассис бўлиши учун профессионал муҳитни яратишга қаратилган таълим моделини амалга ошириш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Бунга мисол қилиб "Баркамол авлод" болалар мактабларини кўрсатиш мумкин.

Айни пайтда Бойсун туман “Баркамол авлод” болалар мактабида бадиий, техник, спорт, санъат, қўл меҳнати, экология ва ўлкашунослик каби 7 та йўналишдаги 28 та тўгарак фаолият олиб бормоқда. Уларга 1 минг 280 нафарга яқин ўқувчи ёшлар қамраб олинган.

Жумладан, Бойсун туман "Баркамол авлод" болалар мактабининг тармоқ тўгаракларидан бири, 5-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган " Оила саломатлиги " тўгараги ўқувчиларидан 15 нафарига "Баркамол авлод" болалар мактабида мактабдан ташқари таълим олганлиги ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?