Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Муносабат

Facebook тармоғи орқали “Бойсун тумани “Ўрмончи” маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан ичимлик суви ҳақида” қилган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мурожаатда “Ўрмончи” маҳалласи 2022 йил “Обод қишлоқ” дастурига тушганлиги, бир қатор лойиҳалар билан ичимлик суви тармоғи ҳам ушбу лойиҳага киритилганлиги аммо "Ангор мелиоратив кўп тармоқли ишлаб чиқариш" МЧЖ томонидан ишлар якунига етмаганлиги айтиб ўтилган.

Ушбу мурожаат "Ангор мелиоратив кўп тармоқли ишлаб чиқариш" МЧЖ раҳбари Ҳ.Ботиров ва масъуллар иштирокида жойига борган ҳолда ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.

Ҳақиқатдан ҳам ушбу ичимлик суви лойиҳаси "Ангор мелиоратив кўп тармоқли ишлаб чиқариш" МЧЖ томонидан тўлиқ ҳолда ишлар бажарилиб, лойиҳадан ташқари 4500 метр қўшимча сув қувурлари ўтказилиб топширилган. Ўрганиш жараёнида 5-3-уланма қувурларида носозликлар вужудга келганлиги аниқланган.

МЧЖ раҳбари томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ҳамда 300 метр қўшимча сув қувурларини алмаштирилиши фуқарога тушунтирилганлигини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?