Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Мактабнинг маʼлум бир қисми ўзбошимча бузиб ташланди” сарлавҳасидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бойсун туман “Даштиғоз” маҳалласида жойлашган 49-сонли умумтаълим мактаби иккита бинодан иборат бўлиб, биринчи бино 2003-йилда ҳомийлик асосида қуриб битказилган. Ушбу бино ёнида синф хоналарнинг етишмаслиги сабабли 2006-йилда ҳом ғиштдан ҳашар йўли билан кутубхона, ошхона ва ёшлар етакчиси хонаси қурилган.

2006-йилда қурилган бир қаватли бино туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг буюртмасига асосан Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспексияси “СУРХОНҚУРИЛИШНАЗОРАТ” нинг техник хулосасига кўра, бино деворлари ва пойдеворларининг техник холати қониқарсиз, коструксияларида мустаҳкамлик ва зилзила бардошликни пасайтирувчи (ёриқлар, чўкишлар, деформатсиялар, емирилишлар) мавжудлиги аниқланган ва ушбу бинони бузиш бўйича далолатнома тузилган.

Ўрганиш натижаларига кўра бузилган бинонинг қурилиш материаллари мактаб омборхонасида тўлиқ сақланаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, бугунги кунда ушбу мактабнинг биринчи яроқли биносида 1-4-синф ва мактабга тайёрлов гуруҳи ўқувчилари таҳсил олиб келмоқдалар. “Даштиғоз” маҳалласида жойлашган собиқ коллеж биносида 5-11-синфлар учун бир навбатда дарс машғулотлари ташкил этилганлигини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?