Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманининг 2023 йил 3-чорак ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

Бойсун туманида 2023 йил 1 октябрь холатига доимий аҳоли сони 123913 нафарни ташкил қилади.

2023 йилниг 9 ойлик якунлари бўйича Бойсун туманининг барча тармоқларида сезиларли ўсиш суръатлари қайд этилди.

Саноат

2023 йил 9 ойлик якунлари бўйича Бойсун туманида 112,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб ўтган йилга нисбатан 112,1 фоизни, шу жамладан ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 49,8 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,9 % ни ташкил этди.

Инвестиция

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида кўра асосий капиталга киритилган инвестициялар хажми 1786,7 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 135,2 % ташкил этди.

Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг вилоятда енг юқори улуши Бойсун туманига тўғри келади, яъни инвестиция бўйича туманнинг вилоятдаги улуши 18,2 % ни ташкил этди.

Қурилиш

Бойсун туманида 2023 йилниг 9 ойи мобайнида жами 348,4 млрд. сўмлик қурилиш пудрат ишлари амалга оширилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7 % ни ташкил этди.

Хизматлар

2023 йилнинг 9 ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 344,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 109,1 % ни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалии

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Бойсун туманининг қишлоқ хўжалик махсулотлари хажми 1102,0 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,3 % ни ташкил қилди.

Чакана савдо

Туман бўйича  2023 йил 9 ойи давомида чакана савдо товар айланмаси 570,2 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 % ни ташкил этди.

 

Бойсун туман статистика булими бошлиги                         А.Саидов

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?