Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманининг 2023 йил 2 чорак ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

Бойсун туманида 2023 йил 1 июль холатига 122978 нафар аҳоли истиқомат килади.

2023 йилниг 6 ойлик якунлари бўйича туманннинг барча соҳаларда ўсиш суръатларига эришилди.

Саноат

2023 йил 6 ойлик якунлари бўйича Бойсун туманида 68,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб ўтган йилга нисбатан 112,1 фоизни, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 34,3 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131,1 % ни ташкил етди.

Инвестиция

2023 йилнинг январь-июль ойларида кўра асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 1463,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 175,5 % ташкил этди.

Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг вилоятда енг юқори ўсиш суръати Бойсун туманида кузатилди, яъни инвестиция бўйича туманнинг вилоятдаги улуши 24,4 % ни ташкил этди.

Қурилиш

Бойсун туманида 2023 йилниг 6 ойи мобайнида жами 249,2 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,2 % ни ташкил этди.

Хизматлар

2023 йилнинг январь-июль ойларида  кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 217,9 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 106,0 % ни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалии

2023 йилнинг январь-июль ойларида Бойсун туманининг қишлоқ хўжалик махсулотлари хажми 690,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,9 % ни ташкил етди.

Чакана савдо

Туман бўйича  2023 йил 6 ойи давомида чакана савдо товар айланмаси 366,4 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 % ни ташкил этди.

Бойсун туман статистика булими бошлиги                                          А.Саидов

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?