Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туман Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Баҳриддин Акрамовнинг феврал ойи бўйича ҳисоботи

Бойсунлик солиқ тўловчилар томонидан 4,9 млрд  сўм солиқ тўланди

Бугунги кунда Бойсун туманида 1829 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган бўлса, шундан 658 нафари якка тартибдаги тадбиркорлардир.

Ишбилармонлар сафининг кенгайишида солиқ қонунчилигига оид тарғибот тадбирлари муҳим аҳамият касб этади. Айни мақсадда, туман солиқ мутахассислари томонидан жорий йилнинг январ-феврал ойларида солиқ қонунчилигига оид янгиликлар, солиқ ставкалари ва берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида 2 маротаба семинар ва учрашувлар ўтказилиб, соҳалар кесимида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Шунингдек, 2023 йилнинг январ-феврал ойлари якунига кўра:

- Солиқ тўловчилар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида тумандаги 32 та корхонада норасмий ишлаб келаётган 91 нафар фуқаролар қонуний тартибда фаолият юрита бошлади. Жумладан, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридаги 33 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 2450 нафар, қурилиш корхоналаридаги 6 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 29 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилиб, бюджетга 10,9 млн сўм қўшимча маблағ йўналтирилди;

- 294 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтди;

- Туман солиқ инспексиясига  жисмоний ва юридик шахслар томонидан  келиб тушган 39 та мурожаатнинг 10 таси ижобий ҳал этилди. 18 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилиб, 11 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида;

- 107 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан 84,4 млн сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди. Жумладан: мол-мулк солиғидан 29,5 млн сўм, ер  солиғидан 8,5 млн сўм, ижтимоий солиқдан 2,3 млн сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 40,5 млн сўм ва айланмадан олинадиган солиқдан 3,6 млн сўм миқдорида солиқ имтиёзлари қўлланилди.

Бундан ташқари, феврал ойида Бойсунлик солиқ тўловчилар томонидан жами 4,9 млрд сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,048 млрд сўм  ёки 100,3 фоизга ўсишга эришилди.

Жумладан:

- жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 0,264 млрд сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан   0,012 млрд сўмга ёки 104,7 фоизга;

- жисмоний шахслар ер солиғидан 0,443 млрд сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан    0,099 млрд сўмга ёки 128,7 фоизга;

- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 2,834 млрд сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан   0,834 млрд сўмга ёки 141,7 фоизга ўсишга эришилди.

 

Баҳриддин Акрамов,

Бойсун туман солиқ инспексияси бошлиғи

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?