Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали "Бойсундаги марказий шифохонада беморлар коридор ва залда даволанмоқда" сарлавҳасидаги видео мурожаат юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги 2022 йил 16 июндаги ПҚ-283 сонли Қарорида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида фаолият кўрсатиб келган “Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими” 2023 йил 01 январдан фаолияти тугатилиб, ўрнига мавжуд қабул бўлими негизида беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича саралайдиган (триаж) туну-кун ишлайдиган “Шошилинч (QАBUL-EMERGENCY DEPАRTАMENT)-қабул бўлими” (травмпункт билан биргаликда) ташкил этилди.

Туман тиббиёт бирлашмасининг 30 ўринли “Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими” фаолияти тугатилганлигини инобатга олиб мавжуд 30 ўрин қуйидаги тартибда бўлимлар таркибига тақсимлаб қўшиб берилган:   

Жумладан, 18 ўринли ихтисослаштрилган кардиология бўлимига 4 ўрин (жами 22 ўрин):

 -28 ўринли юқумли касалликлар бўлимига 2 ўрин (жами 30 ўрин):

-22 ўринли умумий терапия бўлимига 8 ўрин (жами 30 ўринли):

-27 ўринли режали хирургия бўлимига 8 ўрин (жами 35 ўрин):

-30 ўринли болалар бўлимига 8 ўрин (жами 38 ўрин):

Видео лавҳада кўрсатиб ўтилган каридор қабул бўлимига мурожаат қилиб келган ёки тез тиббий ёрдам хизмати томонидан олиб келинган беморлар “Шошилинч (QАBUL-EMERGENCY DEPАRTАMENT)-қабул бўлими” нинг навбатчи врачлари томонидан қабул қилиниб, керакли Диагностик текширувлардан (Ренген, УТТ, ЭФГДС, ЭКГ, Лаборатор, ЭЭГ ва бошқа текширувлар..) ўтказилиб шунингдек биринчи ёрдам кўрсатилади ва касалликнинг оғирлик даражаси бўйича саралайдиган (триаж) “Бирламчи қабул пости” ҳисобланади.

Ушбу “Бирламчи қабул пости” да беморнинг умумий ҳолати бўйича имкон даражасида қисқа вақт ичида керакли Диагностик текширувлардан ўтказилиб, биринчи ёрдам кўрсатилади ва касалликнинг оғирлик даражаси бўйича ихтисослаштрилган кардиология, юқумли касалликлар, умумий терапия, режали хирургия, болалар бўлимларига қайта тақсимланиб ўтказилади.

Беморлар асосий даво муолажаларини юқорида кўрсатиб ўтилган бўлимларда давом эттиришади, видеолавҳада кўрсатилган ушбу жой беморларни даволаш учун мўлжалланмаган. Юқорида кўрсатиб ўтилган бўлимларда беморларни ётиб даволанишлари учун керакли барча шарт-шароитлар яратилган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?