Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарё вилояти Бойсун туманида врач аёвсиз калтакланди»! –сарлавҳаси остида тарқалган видеохабар юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 9 январ куни 14:30 ларда Бойсун тумани «Косиблар» маҳалласида жойлашган Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасида шифокор вазифасида ишловчи Ф.Ж ни фуқаро Ш.Х уриб тан жароҳати етказиши натижасида тан жароҳати олиб ерга йиқилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари вақтида Ш.Х, Ш.Ҳ, Ф.Ж га нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланади ва экспертиза хулосасига кўра Ф.Ж. (шифокор)нинг олган тан жароҳати «енгил» тан жароҳати деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 10 январ куни Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Ш.Ҳ ва Ш.Х ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-модда 2-қисмининг «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари (https://t.me/sur22/22268)  олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?