Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

YouTube ижтимоий тармоғи орқали тарқалган мурожаат юзасидан  Сурхондарё вилоят Қурилиш бош бошқармаси, туман архитектура бўлими иштирокида Бойсун тумани “Косиблар” маҳалласининг бир нечта манзилидаги қурилиш объекти бўйича ўрганиш олиб борди ва қуйидагиларни маълум қилади: 

Тумандаги “Косиблар” маҳалласи, Яккабоғ кўчаси ҳудудида туман ҳокимлиги заҳирасидаги бўш турган 2 сотих эр майдонига бир вақтлар тадбиркор томонидан ҳомийлик асосида болалар спорт майдончасини қуриш учун эр ишлари бошланган. Аммо, мазкур эр майдонида қурилиш ишлари бўйича бирон бир ҳужжати бўлмаганлиги сабабли тўхтатилган. 

“Косиблар” маҳалласи Яккабоғ кўчасида яшовчи фуқаро Гʻ. Мўминов 0,06 гектар эр майдонини ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаб, ўз манфаати йўлида 6*2,7 метрда қурилиш ишларини бажариб, фойдаланилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси Бойсун тумани бўлими томонидан жорий йилнинг 9 сентябрида ноқонуний қурилмани бузиб олиш учун фуқарога огоҳлантириш хати берилган ва белгиланган муддатда Гʻ. Мўминов томонидан бузиб олинган.

“Оби ҳаёт” маҳалласи Олмазор кўчасида Ҳ. Жумаев томонидан 0,005 гектар эр майдони ноқонуний тарзда эгалланиб, қурилиши бошланган маиший хизмат кўрсатиш биноси Сурхондарё вилоят Қурилиш бош бошқармаси Бойсун тумани бўлими томонидан тўхтатилиб, фуқарога бузиб олиши кераклиги ҳақида огоҳлантириш хати берилди ва ижроси назоратга олинди. 

“Косиблар” маҳалласи 101-уй ёнида эни 6 метр, узунлиги 30 метр бўлган 180 кв эр майдони ташландиқ ҳолатда, чиқиндиларга тўла бўлган. Мазкур ҳудудни Ш.Болтаев ўз ҳисобидан ободонлаштириш ишларини олиб борган. Ушбу эрни Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси Бойсун тумани бўлими томонидан Ш.Болтаевга фойдаланиш учун эр участкасининг кадастр планига киритиб берилган. Ҳозирда фуқаро ўзига тегишли бўлган уй-жой ва ушбу ҳудуднинг солиқларини ўз вақтида тўлаб келмоқда.  

Ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний қурилмалар бўйича фуқароларга норматив ҳуқуқий ҳужжатларда қатъий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги эслатилиб, огоҳлантирилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?