Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

Бойсун тумани Шўрсой маҳалласи ҳудудида жойлашган “Янги Шўрсой” қабристони ер майдони 12 га бўлиб, атрофи симентғишт ва сим тўр билан ўралган. Ушбу қабристон туман ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлиб, қабристонни назорат қилувчи қоровул штати ташкил этилган.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси, туман бош имом хатиби, ички ишлар профилактика инспектори, маҳалла оқсоқоли ҳамда фаоллар Шўрсой маҳалла фуқаролари иштирокида қабристон ҳудудини ободонлаштириш, тоза сақлаш, кўкаламзорлаштириш, уй хайвонларини қабристонда боқилиши ман этилганлиги ҳақида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилган. Ушбу тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан яқин атрофда истиқомат қилувчи аҳоли вакилари уй ҳайвонларини қабристон ҳудудида боқиши кузатилган. Ушбу фуқароларга нисбатан қонуний чоралар ко'рилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4-апрелдаги 101-сон қарорига мувофиқ “Қабристон ҳудудида жамоат тартиби ва сокинликни бузиш, маст-аласт, гиёҳвандлик ва бошқа турдаги аҳлоқ бузилиш ҳолатида бўлиш, қабр усти ёдгорликларига ва яшил ўсимликларга шикаст етказиш, шунингдек қуруқ ўт, барг, шох-шабба ва дарахтларнинг шохчаларини ёқиш, мол ва бошқа уй ҳайвонларини боқиш, мевали кўчатлар ўтқазиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш тақиқланади” деб кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб жорий йилнинг 12-август куни Шўрсой маҳалласи ҳудудида жойлашган “Янги Шўрсой” қабристони яқинида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида тушунтириш ҳамда тарғибот ишлари олиб борилиб, қабристон ҳудудида уй ҳайвонлари боқиш таъқиқланиши, фуқарога нисбатан қонуний чоралар кўрилиши тушунтирилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?