Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали “Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Бойсун шаҳри марказидаги кўчаларда чиқиндилар тоза ҳудуд корхонаси томонидан вақтида олиб кетилмаяпти” мавзуйидаги видео мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз

Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд ” ДУК Бойсун туман филиали томонидан бугунги кунда 18 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 39485 та аҳоли, 250 дан ортиқ юридик ҳамда 17 та бюджет ташкилотларга 43 та ишчи ходим ва 8 та махсустранс   техникалари билан хизматлар кўрсатиб келмоқда.

“Тоза ҳудуд”ДУК Бойсун туман филиали томонидан тасдиқланган график бўйича ва графикдан ташқари сигнал усулида маҳалла ва ташкилотлардан чиқиндилар о'з вақтида олиб кетилмоқда. Туман марказидаги асосий  кўчаларда  жойлаштирилган  контейнерларда  йиғилган чиқиндилар ҳар куни тонги соат 5:00 дан 7:00 гача, куннинг иккинчи ярмида эса 13:00 дан 15:00 гача олиб чиқиб кетилиши ташкил этилган.

Аҳоли хонадонлари ва савдо расталаридан чиқарилаётган чиқиндилар кечки соат 18:00 дан 20:00 гача ва ундан кейинги вақтларда фуқаролар томонидан чиқарилиб ташланаётганилиги сабабли транспорт воситалари қатновига ҳалал бермаслик учун тонги вақт билан соат 5:00 дан бошлаб кўчаларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?