Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ў.Назаров раҳбарлигида  Бойсун туман ҳокимлиги ҳамда туманнинг “Қизил” ҳудудидаги “Тузбозор” маҳалласида бу борадаги 11 та маҳаллалар аҳолиси учун ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича давра суҳбати учшрашуви ва сайёр суд тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ва Жиноят ишлари бўйича туман судлари судъяси ва раислари, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, туман адлия бўлими,  ёшлар агентлиги бўлими, тарбияси оғир ўсмирлар ва ёшлар, маҳалла ёшлар етакчилари, юқори натижаларга эришган спортчилар, “Зулфия” мукофоти совриндорлари, ИИБ пробатсия рўйхатида турувчи вояга етмаган шахслар, маҳалла бешлиги, ФИБ туман суди томонидан ярашиш учун муҳлат берилган ажрашиш истагидаги оилалар, профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Ушбу тадбирлар давомида масъуллар томонидан давлатимиз раҳбарининг халқни рози қилиш борасида давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини ошириш борасидаги кўрсатмалари ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи, уни амалга ошириш тартиби, қонун устуворлигини таъминлаш ва бунда аҳолининг ўрни, аҳоли томонидан давлат органларини ҳисобдорликка чақириш орқали жамоатчилик назоратини ташкил қилиш, коррупсия балосига берилган ҳар қандай раҳбарнинг жавобгарлиги таъминланиши, мансабдор шахсларнинг бевосита халқ олдида масъул эканлиги, ҳудудларда содир этилаётган жиноятчилик ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан маърузалар қилинди ва сайёр суд мажлиси ўтказилиб, маҳаллалар фаоллари ва ёшлар етакчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланиди.

Тадбирлар якунида фуқароларни қизиқтирган саволлари бўйича уларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?