5 та муҳим ташаббус доирасида китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси билан ҳамкорликда «Нутқимизда сўзлар жилоси» шиори остида умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ўртасида жорий йилнинг ноябрь ойида танлов ташкил этилмоқда.
Танлов 2-босқичда ўтказилади:
1-босқич: Ижодий ишларни қабул қилиш – 2020 йилнинг 1-20 ноябрь кунлари;
2-босқич: Ижодий ишларни экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқиш – 2020 йилнинг 20-30 ноябрь кунлари этиб белгиланган.
Танловда она тили ва адабиёт ўқитувчилари ўзбек мумтоз адабиётини ўқитишнинг замонавий йўлларини 5 дақиқалик видеороликда кўрсатиб беришлари лозим.
Ушбу танловда ҳар бир ҳудуддан 1 нафардан ғолиблар аниқланиб, уларга пул мукофотлари ва махсус дипломлар топширилади.
Эслатиб ўтамиз, иштирок этиш учун видеороликлар 5tashabbus_uymizda телеграм ботига юборилиши лозим.
Мазкур танлов низоми билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: nizom-tanlov.doc
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024