Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг олтинчи сессияси

Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида 20 та масала кўриб чиқилди.

Кун тартибига қўйилган масала муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарор қабул қилинди.

Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 2025-йил 30-январдаги “Бойсун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025-йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида”ги VII-3-6-8-110-K/25-қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Бойсун тумани бюджетининг 2025-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

Бойсун тумани маҳаллий бюджетининг 2024-йил IV чорак ижроси тўғрисида.

Бойсун туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисида.

Бойсун туманида 2025-йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида.

“Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025-йил 14-апрел кунидаги КҚ-35-В-сонли қарорининг туманида ижроси тўғрисида

Бошқа масалалар.

2025-йилда Бойсун туманида “Зарбдор” тажрибаси асосида саноат, қишлоқ аҳоли бандлигини таъминлашга туртки берувчи лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида.

Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳи ташкил қилиш тўғрисида.

Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши таркибида коррупсияга қарши курашиш комиссиясини тузиш, Низоми ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан кенгаш сўровини, туман Кенгаши депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисида.

Халқ депутатлари туман кенгаши сессияларида тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисида.

Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиятини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонунининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 8-августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман секторларида 2024-йилнинг 4-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида.

 

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли Қарорининг тумандаги ижроси бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бойсун тумани бўлими бошлиғининг 2024-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

Бойсун туманида жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларни баҳолаш, саралаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 13-декабрдаги “Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-438-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи С.Чориевнинг ҳисоботи тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025-йил 17-январдаги ПҚ-12-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 2025-йил 1-февралдаги VII-5-14-8-0-K/25-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Сессияда кун тартибига қўйилган барча масалалар муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?