Сессия кун тартибида 14 та масала кўриб чиқилди.
Кун тартибига қўйилган масала муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 8-августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорининг ижроси юзасидан туман секторларида 2024-йилнинг IV-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда 2025-йилнинг I чорагига мўлжалланган “Йўл харита” ларини тасдиқлаш тўғрисида.
Бойсун туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025-йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида.
Бойсун туманида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024-йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан туман прокурори М.Ҳайитовнинг ҳисобот тўғрисида.
Бойсун туманида дастурлар ижроси, жумладан оилавий тадбиркорлик дастурлари, ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш, муаммоли кредитларни сўндириш борасида жорий йилнинг 4-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида Бойсун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Й.Жўраевнинг ҳисоботи тўғрисида
2024-йил давомида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан қабристонлар ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширган ишлари юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Нормўминовнинг ҳисоботи тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги 145-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И. Яхшиеванинг ҳисоботи тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 17-январдаги ПФ-5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Қодировнинг 2024-йил давомида амалга оширлган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Қодировнинг ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бойсун тумани бўлими бошлиғининг 2024-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник И. Рўзиевнинг 2024-йил давомида амалга оширилган муайян ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
2024-йилда туман маҳаллий бюджетининг бажарилиши юзасидан туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари Ш.Тўраевнинг ҳисоботи тўғрисида.
Бойсун тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлими мудири
О. Садатовнинг 2024-йил давомида мактабгача ва мактаб таълим тизимида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2024-йил 4-чорак якуни юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиевнинг ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 19-январдаги ПҚ-92-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июнда “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 312-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланиши юзасидан Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Ф.Нормаматовнинг ҳисоботи тўғрисида.
Бошқа масалалар.
Сессияда кун тартибига қўйилган барча масалалар муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025