Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 72-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли Қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 1-март куни ўтқазилган «Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида долзарб вазифалар тўғрисида»ги Кенгайтирилган тарзда ўтқазилган видеоселектор йиғилишини 18-сонли Баёнининг 33-бандининг тумандаги ижроси бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида.

Давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2023-йил IV-чорак якуни юзасидан туман адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.

Бошқа масалалар.

Бойсун тумани ҳудудида “Яшил боғлар” ни ташкил этиш тўғрисида.

Бойсун туманида ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, бу борада Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида.

“Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалини Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласида ўтказишни тасдиқлаш тўғрисида.

Бойсун тумани Хўжаидод маҳалласида мавжуд кўприкни таъмирлаш тўғрисида

Бойсун туманида жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларни баҳолаш, саралаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида

Бойсун тумани ҳокимининг қарорини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат хуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қуллаб-қувватлашга     оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон Қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Яхшиеванинг ҳисоботи тўғрисида

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?