Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 69-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Қодировнинг ахбороти тўғрисида.тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

Бошқа масалалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли Қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 1-март куни ўтқазилган «Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида долзарб вазифалар тўғрисида»ги Кенгайтирилган тарзда ўтқазилган видеоселектор йиғилишини 18-сонли Баёнининг 33-бандининг тумандаги ижроси бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида.

Давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2023-йил III чорак якуни юзасидан туман адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил
17-январдаги ПФ-5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарор ижроси тўғрисида.

Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2023 йилнинг III-чораги давомида амалга оширилган муайян ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги.

Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши таркибида ташкил этилган Коррупсияга қарши курашиш комиссияси фаолияти тўғрисида.

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?