Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 68-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 68-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Қодировнинг ахбороти тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Жўрақулованинг ҳисоботи тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-57-сонли қарорининг Бойсун туманидаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Нормаматовнинг ҳисоботи ҳақида.

Бойсун туманида 2023-2024-йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни талофатсиз ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Ш.Нормо'миновнинг ҳисоботи тўғрисида.

Бойсун тумани бўйича 2023-йил август ва сентябр ойларида ўтказилган иккинчи босқичда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида

Бошқа масалалар

Бойсун тумани ҳокимининг 2023-йил 5-октябрги “Чориев Соатмурад Дониёровични Бойсун тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 196-8-110-Қ/23-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида

Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг 13-Даштиғоз сайлов округи депутати Чориев Соатмурад Дониёровичнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида.

Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг 13-Даштиғоз сайлов округида бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш тўғрисида.

Бойсун туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқув жараёнларининг ташкил этилиши ва йўл қўйилган хато ва камчилликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш жараёни тўғрисида.

Бойсун тумани бюджетининг жорий йил III-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

2023 йилнинг ИИИ-чораги давомида Бойсун туман маҳаллий бюджети параметрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Бойсун тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил учинчи чорак ижроси тўғрисида

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?