Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 67-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутатларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида.

Бошқа масалалар

Халқ депутаталри Бойсун тумани Кенгаши 2023-йил 29-майдаги “Халқ депутаталри Бойсун тумани Кенгаши қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”даги VI-64-72-8-110-К/23” сонли қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида

Халқ депутаталри Бойсун тумани Кенгаши 2023-йил 4-майдаги “Бойсун тумани бўйича 2023-йил март ва апрел ойларида ўтказилган биринчи босқичда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида”даги VI-63-57-8-110-К/23-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6118-сонли Фармонининг туманда ижро этилиши юзасидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?