Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг Навбатдаги 64-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, депутатлар, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:

Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Н.Х.Мамадиевнинг давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2023-йил И-чорак якуни юзасидан ахбороти тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 16-июндаги “Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли, 2022-йил 26-январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 7-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сонли Фармонининг ижроси юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиг туманда бўлими раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида.

Бошқа масалалар

Бойсун туманидаги фермер хўжаликлари томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари юзасидан Ер участкаларини бериш (реализатсия қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг хулосасини таҳлил қилиш тўғрисида.

2023-йил 1-чораги давомида Бойсун туман маҳаллий бюджети параметрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Бойсун туман аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023-йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида.

Халқ депутаталри Бойсун туман Кенгаши қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарорини тасдиқлаш тўғрисида.

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?