Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг навбатдаги 63-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, депутатлар, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:

1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли Қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 1-март куни ўтқазилган «Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида долзарб вазифалар тўғрисида»ги Кенгайтирилган тарзда ўтқазилган видеоселектор йиғилишини 18-сонли Баёнининг 33-бандининг ижроси бўйича туманда 2023-йилнинг I-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида.

2 Ўзбекистон Респуб1ликаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Бойсун туманининг “Косиблар”, “Даштиғоз” “Юқори Мачай”, “Бибиширин” ва “Газа” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги айрим кўчаларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида.

3 Бойсун туманидаги “Ҳунармандлар” маҳалла фуқаролар йиғини номини “Сариосиё” номига ўзгартириш тўғрисида.

Бойсун туманидаги айрим кўчаларнинг номларини тасдиқлаш тўғрисида.

Бошқа масалалар

4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимининг янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2023-йилга мўлжалланган намунавий иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

5 Бойсун туман прокуратурасининг 2023-йил 15-апрелдаги 15-12/23-сонли тақдимномаси тўғрисида.

6 Бойсун тумани бюджетининг жорий йил И-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Бойсун тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил биринчи чорак ижроси тўғрисида

Бойсун тумани ҳудудида “Яшил боғ” ҳамда “Яшил жамоат парки”ни ташкил этиш тўғрисида

 

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?