Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш котибияти, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Депутатлар томонидан кун тартибидаги 8 та масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Ўзбекис тон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг Бойсун туманидаги ижроси тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси тўғрисида.

Халқ депутутлари Бойсун туман Кенгашининг 2022-йил 4-августдаги VI-52-81-8-110-К/22 сонли қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши котибияти мудири ва бош мутахассисларининг функсионал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида.

Референдум ўтказувчи туман участка комиссиялари аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

Бошқа масалалар

Туман ҳокими қарорларини тасдиқлаш тўғрисида

Сессия иши давомида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Депутатлар масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини беришди ҳамда кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилди.

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?