Бугун Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг Навбатдаги 60-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, депутатлар, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4102-сонли Қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022-йил 1-март куни ўтқазилган “Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида долзарб вазифалар тўғрисида” ги Кенгайтирилган тарзда ўтқазилган видеоселектор йиғилишини 18-сонли Баёнининг 33-бандининг ижроси бўйича туманда 2022-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида.
Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 16-сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида” ги Қонунига асосан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциясвий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан Профилактика инспекторларини лавозимга тасдқилаш тўғрисида.
Бойсун тумани маҳаллий бюджетининг 2022-йил тўртинчи чорак ижроси тўғрисида.
Бойсун тумани бюджетининг 2023-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
2022-йилда Бойсун тумани маҳаллий бюджетига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида.
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2022-йил давомида одил судловни амалга оширилган ишлар юзасидан туман суди раиси А.Рахматов ахбороти тўғрисида.
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2022-йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан туман суди раиси Усаров Лочин Махмудовичнинг ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил
17-январдаги ПФ-5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг
2022-йил давомида амалга оширлган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида
Тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш ва янги маҳалла ташкил этиш ҳамда тумандаги “Кўлқамиш” маҳалла фуқаролар йиғини номини қайта номлаш тўғрисида
Бошқа масалалар
Туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан туман прокурори М.У.Ҳайитов томонидан 2022 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида
Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг 2023-йил 23-январдаги “Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш тўғрисида”ги
ВИ-58-12-8-110-К/23-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
Бойсун туман Давлат солиқ инспексиянинг 2022 йил давоми амалга оширилган ишлар юзасидан.
Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024