Сессия ишида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, депутатлар, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:
1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022-йил 1-март куни ўтқазилган “Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида долзарб вазифалар тўғрисида”ги Кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишини 18-сонли Баёнининг 33-бандининг тумандаги ижроси бўйича сектор раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида.
2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори ҳамда Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 14-декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022-йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 55-сонли баёнига асосан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
3 Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг 2022-йилнинг 3-чорак йиллиги давомида амалга оширган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.
5 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида.
Бошқа масалалар
6 Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5-май куни “Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтқазилган видео селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
7 Бойсун туманида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш (Янги Ўзбекистон массивини барпо этиш, Инвестиция ва Обод-қишлоқ дастурлари) ишлари тўғрисида.
8 Бойсун тумани бюджетининг жорий йил 3-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
9 2022 йилнинг 3-чораги давомида Бойсун туман маҳаллий бюджети параметрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
10 Бойсун туман маҳаллий бюджетининг 2022-йил 9-ойлик ижроси тўғрисида
11 Туман ҳокими қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
12 Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш тўғрисида
13 “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан Профилактика инспекторларини лавозимга тасдқилаш тўғрисида
Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024