Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Семинар

Жорий йилнинг 6-октябр куни Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутатлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, “Халқпарвар” комиссия фаолияти ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари ва улар ҳузурида ташкил этилган экспертлар гуруҳи фаолияти самарадорлиги юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири, Халқ депутатлари туман кенгашлари котибият мудирлари ва бош мутахассислари иштирок этишди.

Семинар аввалида туман ҳокимлиги ҳовлисида ташкил этилган кўргазмалар, партиялар фаолиятини ўзида акс этган панолар, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари намойиши бўлиб ўтди.

Семинарнинг асосий қисмида “Халқпарвар” комисияси фаолияти бўийча қилинган ишлар жумладан; туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Ш.Нормўминов томонидан туманда янгидан бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон массиви” кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари ҳақида батафсил маълумот ва тақдимоти бўлиб ўтди.

Шунингдек Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутати, Суд ҳуқуқ ва қонунийликни таъминлаш ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раисининг маърузаси эшитилди.

Семинар якунида семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан тегишли жавоблар ҳамда тушунтиришлар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?