Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Жорий йилнинг 4-август куни Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг Навбатдаги 52-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман ҳокими, депутатлар, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:

1 Бойсун тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши ҳамда Фермер, деҳқон хоʻжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгашининг қоʻшма қарорини қабул қилиш тўғрисида.

2 Туманда капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари соҳасида белгиланган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида.

3 «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг тумандаги ижроси тўғрисида.

4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли қарори ҳамда Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 14-декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022-йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 55-сонли баёнига асосан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

5 Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши қаророларининг тумандаги ижроси тўғрисида

6 Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутатлари томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида

7 Депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида.

8 Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш тўғрисида

Бошқа масалалар

9 Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

10 Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Н.Х.Мамадиевнинг давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022-йил ИИ-чорак якуни юзасидан ахбороти тўғрисида.

11 Бойсун туманидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тўғрисида

12 Қишлоқ хоʻжалигига моʻлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, боʻш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хоʻжалиги корхонаси ёки деҳқон хоʻжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш боʻйича тайёрланган лойиҳаларни коʻриб чиқиш ва тасдиқлаш тоʻгʻрисида

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?