Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди
Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутатлари, кун тартибига алоқадор тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022 йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 55-сонли баёнига асосан Бойсун туманида амалга оширилган тўғрисида
- туманда соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошириладиган ишлар ҳамда 2022 йилда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурни тасдиқлаш тўғрисида
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 19-март кунидаги “Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2020-2021-йиллар фаолияти тўг'рисида”ги СҚ-507-ИВ-сонли қарорига асосан, қишлоқ хожалиги соҳасида “маҳаллабай” ва “хонадонбай" тадбиркорликни тарг'иб қилиш, иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини та'минлаш ва даромадини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сонли Қарорнинг тумандаги ижроси тўғрисида
- Бошқа масалалар
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қуввалташга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258 сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нормаматов Фурқатнинг ахбороти ҳамда "Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.
- Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш тўғрисида
- Солиқ тўловларининг муддатини узайтириш тўғрисида
- Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши котибияти, туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи ҳамда туман ҳокимлиги ходимларининг ҳар ойлик маошига қўшимча устама тўловларини белгилаш тўғрисида
Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.